Ўзбекистон Республикасида ёшларга ката эътибор берилмоқда. Уларнинг муаммолари, ўқиши, келажаги бу ва шунга ўхшаш қатор масалалар босма ахборот воситалари ва ахборот агентликларида доимо ёритилмоқда.  Лекин, Ушбу мақолаларни етарли деб айтиб бўлмайди. Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Камалак» болалар ташкилоти оммавий ахборот воситалари, энг аввало ёшлар ва болаларга қаратилган даврий нашрлар, интернет-порталлар ва сайтларни республикамизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, уларнинг ҳаёти, ўқиш, изланишлари, ютуқ, муваффақиятлари, муаммолари ҳақидаги тезкор, холис ва хаққоний, тахлилий материаллар билан бойитиш, ёш журналистларнинг профессионал маҳоратини ошириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида мамлакатдаги ёшларга ихтисослашган барча газета ва журналлар, интернет порталлар ва веб-саҳифалар ижодкорларини, 30 ёшгача бўлган барча журналистлар ва ижод билан шуғулланаётган талаба ёшларни «Ўзбекистон – менинг Ватаним!» деб номланган ижодий танловда иштирок этишга таклиф қилади.