a4.jpgХозирги кунда сайёрамизда инсон фаолиятининг салбий таъсири натижасида атроф мухитда сезиларли ўзгаришлар рўй бермокда. Жумладан, иклим ўзгаришлари, турли хилдаги табиий офатлар ер сайёрасининг  барча  кенгликларида сезилмокда. Окибатда ўрмон билан копланган майдонлар кискармокда, атмосфера, сув ва литосфера ифлосланмокда.

 Табиий мухит холатининг инсон таъсирида ўзгариши, жонли ва жонсиз компонентларга кучли антропоген таъсир махаллий, минтакавий ва умумжахон экологик муаммоларни келтириб чикаради. Жумладан, шу каби таъсирлар натижасида минтакадаги экологик инкирознинг энг хавфли нуктаси хисобланган “Орол муаммоси” вужудга келди.

Бу хакда куйидаги маълумотлар фикримизни исботлайди. Охирги 40-45 йил давомида Орол денгизи сатхи 22 метрга пасайиб кетди, акватория майдони 4 мартадан зиёдга камайди, сув хажми 10 бараваргача (1064 куб км дан 70 куб км) камайди, сув таркибидаги туз микдори 112 г/л гача, Оролнинг шаркий кисмида эса 280 г/л гача етди. Орол денгизи деярли “ўлик” денгизга айланди. Куриб колган туби майдони 4,2 млн. гектарни ташкил этиб, туташ худудларга чанг, кум-тузли аэрозолларини таркатиш манбаига айланди. Бу ерда хар йили атмосфера хавосига 80 дан 100 млн. тоннагача чанг кўтарилади. Шу билан бир вактда, Амударё ва Сирдарёнинг дельталарида ерларнинг таназзулга учраши ва чўллашиш суръатлари ўсиб бормокда.

Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг таъкидлашича: “Орол денгизининг йўколиб бориши хавфли экологик муаммо, айтиш мумкинки, миллий фалокатга айланди. Орол денгиз муаммоси илдизи узок ўтмишга бориб такалади. Аммо ХХ асрнинг 60-90 йилларида у тахдидли даражага етди. Бутун Марказий Осиё худуди бўйлаб сугориш иншоотларининг изчиллик билан курилиши Орол фалокатининг сабабчиси бўлиб колди… Бугунги кунда Оролбўйи – экологик фалокат худуди”,[1] Президентимиз фикрича, “Орол инкирози – инсоният тарихидаги энг йирик экологик ва ижтимоий фалокатлардан бирига, денгиз хавзасида яшовчи 35 млн. ахоли унинг таъсири остида колди”.

Фавкулодда кийин экологик вазият, ичимлик суви сифатининг ёмонлашуви худуд ахолиси саломатлигига катта салбий таъсир ўтказди. Оролбўйи ахолиси учун ичимлик сувининг асосий манбаси – Амударё суви бўлиб, ундаги хар хил тузлар, кимёвий элементлар ва бирикмалар борлиги туфайли ичимлик суви санитария меъёрларига тўгри келмай худудда эпидемиологик вазият вужудга келишига шароит тугдиради.

Ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб худудда ўт халтада тош пайдо бўлиши, сурункали гастрит, буйрак касалликлари ва кизилўнгач раки каби касалликлар кўпая бошлади.[2]

Аввал денгиз йирик транспорт, баликчилик ва бошка хўжалик хам иклим ахамиятига эга эди. Бугунги кунда Орол денгизини ўрнида асосан 6 та колдик кўллар хосил бўлган. Орол денгизининг куриб кетган ерларидан шамол оркали хавога туз ва чанг кўтарилиб, юзлаб километр худудларга таркалмокда. Бу нафакат Оролбўйи, балки ундан узок худудларда хам кургокчиликни келтириб чикармокда. Оролнинг куриган тубидан кўтарилган чанг-тўфонлари илк бора 1975 йили космик тасвирлар натижасида аникланган, хозирда эса улар оддий холга айланган. Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб бундай тўфонлар йилига 90 кунгача чўзилган.

Орол денгизининг куриши натижасида махсулдорлиги йилига 45 минг тоннагача овланган баликчилик саноати, туб ахолининг доимий хаёт манбаи бўлган овчилик ва мўйначилик сохалари инкирозга учради.

Амударё кўйи кисмидаги ўсимлик дунёси сийраклашди, баъзи ўсимлик турлари умуман йўколиб кетди, ёки йўк бўлиш арафасига келиб колди.  Дарё киргокбўйи тўкайзорлари кискариб кетди, бу эса ўз навбатида хайвонот дунёсига хам салбий таъсир ўтказмокда.

Ноёб ва камайиб бораётган хайвон ва ўсимлик турларини саклаш максадида 2006 йилда нашр этилган Кизил китобида ўсимликларнинг 305 тури (1983 йилда 163 турни, 2003 йилги нашрда 301 тур) ва  хайвонларнинг 184 тури     (1984 йил 63 тур, 2003 йилги нашрда 184 тур) киритилган.

Оролбўйи минтакаси эндемик турларидан камёблик даражаси 2 бўлган турлардан: Колдиктог астрагали (Astragal remanens Nabiev), Октог чалови (Stipa aktauensis Roshev), Майда мовийгул (Lappula parvula Nabiev et Zak), Юраксимон торол (Lepidium subcordatum Botsch. et Vved.), Бузе лоласи (Tulipa buhseana Boiss), Сўгд лоласи (Tulipa sogdiana Bunge), Кадахсимон сутлама (Euphorbia sclerocyathium Korov. et M.Pop.), Введенский олигохетаси (Oligohaeta vvedenskyi Tscherneva), Бунге такасоколи (Scorzonera bungle Krasch. Et Lipsch.),  камёблик даражаси 3 бўлган Ўзбекистоннинг шимолидаги реликт тур Хива шўраги (Salsola chiwensis V. Pop.) Ўзбекистон Республикаси Кизил китобига киритилган.[3]   

Агар, 1970 йил Хоразм вилоятида шўрланмаган ва кам шўрланган ерлар 86 фоизини ташкил этган бўлса, 1990 йилга келиб бу кўрсатгич 69 фоизга тушди. Хозирги кунда Коракалпогистон Республикасининг умумий шўрланган ер майдони 90 фоиздан кўпрокни ташкил этмокда. Орол денгизининг куриган тубидан шамол оркали атроф табиий мухитдаги ўсимликларига  ва экин майдонларига тушаётган туз чанглар бунга асосий сабаб бўлмокда. Бунинг натижасида ерларнинг шўрланиши хаддан ташкари кўтарилиб ўсимликларни куриб нобуд бўлишига олиб келди. Минтакадаги бу сайёравий экологик муаммо эса мавжуд Кизилкум ва Коракум ўртасида янги бир кумли “Оролкум” сахросини пайдо килди. Амударё дельтасига тушаётган дарё сувининг тез суръатлар билан камайиши ва унинг таркибида коллектор-дренаж, саноат чикиндилари бўлмиш хар хил химикатлар борлиги бу худудда ерларнинг оммавий шўрланишига, тупрокнинг, ер ости ва устки сув хавзаларининг ифлосланишига, ўсимлик дунёсига ва окибатда кишлок хўжалиги ва чорвачилик махсулотларининг сифат ва микдорига ўз таъсирини кўрсатди.

Орол ва Оролбўйи муаммосини ечишдаги учта асосий йўналишлар яъни, биринчидан, ичимлик сувини кувурлар оркали ахолига етказиб бериш билан худуднинг санитар-эпидемологик ахволини яхшилашга, шунингдек, ер ости чучук сувидан фойдаланишга хам эътибор каратилди. Согликни саклаш ва санитария хизмати даражасини кескин юкорига кўтариш зарурлиги уктирилди; иккинчидан, денгизнинг куриган жанубий киргокларида сунъий дамба куриб, дельта эксосистемасини доимий сувлаштириш йўли билан “Яшил камар” хосил килиш; учинчидан, денгизни ўзини саклаш. Уни саклаш учун унга систематик равишда кўп микдорда сув юбориб туриш кераклиги ва бундан ташкари Оролни куриган тубида саксовулзорлар барпо этиш натижасида кум кўчиши, чанг кўтарилишини олдини олиниши мутахассислар томонидан таъкидланди.

Бўзкўл, Олтинкўл, Каратма бўгозлари йўк бўлиб кетди, Окпеткин архипелаги чўлга айланди, яйловлар ва пичанзорлар нобуд бўлди.

Мавжуд муаммони бирон-бир давлат хал кила олмайди. Уни хал этишда кўпгина давлатларнинг хамкорлиги, айникса, Марказий Осиё давлатларининг хамкорлиги хал килувчи ахамият касб этади.

Аввало шуни таъкидлаш жоизки, Орол денгизи муаммоларини бартараф этиш масаласи ўз кўлами жихатидан мазкур минтака давлатлари иктисодий имкониятларидан юкори туради.

Республикамизда Орол денгизи хавзасининг экологик холатини согломлаштиришнинг бир неча йилга мўлжалланган аник харакат дастурига асосан Коракалпогистон шахарлари, кўпгина туман марказлари, шунингдек, йирик кишлоклар ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланди. Колаверса, республикада ўрмон хўжалигини ривожлантиришга, кўчма кумларни мустахкамлаш чораларини кўришга карши Оролнинг куриган тубида саксовулзорлар барпо этиш учун катта ахамият берилмокда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 3 апрелдаги 162-сонли “Орол бўйи генофондини мухофаза килиш хайрия жамгармасини тузиш хакида”ги карори кабул килинди. Унга кўра Орол бўйи атроф-мухитини ва ахоли соглигини мустахкамлаш ва экологик холатини яхшилашга каратилган вазифалар белгилаб берилган.

Коракалпогистон Республикаси  хукумати, Коракалпогистон Республикаси табиатни мухофаза килиш Давлат кўмитаси билан БМТнинг Тараккиёт Дастури хамда Глобал Экологик Жамгармасининг кўмаги билан “Амударёнинг куйи кисми Коракалпогистон Республикасида тўкай ўрмонларини саклаб колиш ва мухофаза килинадиган худудлар тизимини мустахкамлаш” бўйича ўрта микёсли лойихаси иш олиб бормокда.

Ўзбекистон Республикаси томонидан биологик хилма-хилликни саклаш, кўчиб юрувчи ёввойи хайвонлар турларини мухофаза килиш бўйича Конвенция, хавфли чикиндиларни чегаралар оркали олиб ўтиш ва уларни йўк килиш бўйича назорат хакидаги Базель Конвенцияси, озон катламини мухофаза килиш хакидаги Вена Конвенцияси ва озон катламини бузувчи моддалар хакида протокол ва унга тузатишлар, йўколиб бораётган ёввойи флора ва фауна турлари билан халкаро савдо килиш хакидаги Конвенция бўйича белгиланган мажбуриятларини бажармокда. Жумладан, БМТнинг Тараккиёт Дастури билан хамкорликда ва ГЭФ иштирокида биохилма-хилликни мухофаза килиш ва сувли-боткок жойларда уларни кўллаш максадида аниклаш ишлари олиб борилмокда. Ундан ташкари республикамизда ноёб жониворларни саклаб колиш бўйича катта лойихалар (халкаро табиатни мухофаза килиш ташкилотлари иштирокида) амалга оширилмокда.

Коракалпогистон Республикаси кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги билан Германиянинг Ўзбекистондаги техник хамкорлик жамиятининг лойихаси асосида Оролнинг куриган тубида  2000-2006 йилларда 8000 га майдонда саксовулзор барпо этиш ишлари 30450 га килиб бажарилди.

Орол минтакасида экологик мухитни яхшилаш максадида Глобал  экологик фонди лойихасининг 2003-2008 йилларда мўлжалланган лойихаси асосида 10000га майдонда саксовулзор барпо этиш белгиланган бўлиб, хозирги кунда эса ушбу лойиха асосида 17211 га майдонда саксовулзор барпо этиш ишлари амалга оширилди.

Коракалпогистон Республикасининг ўрмон хўжаликлари томонидан Оролни куриган тубида 2005 йилда 20678га, 2006 йилда – 14962га, 2007 йилда эса 16000 га майдонда саксовулзорлар барпо этилди.

Табиатимизни асраш, уни мухофаза килиш, табиатдан окилона фойдаланиш ва жамиятда экологик маданият ва экологик онгни ривожлантириш нафакат табиатни мухофаза килиш органлари иши, балки шу заминда яшаётган хар бир инсоннинг она Ватанимизга, унинг табиатига бўлган фарзандлик бурчидир.

Ў.А Собиров – Ўзбекистон Республикаси табиатни мухофаза килиш Давлат кўмитаси, Давлат бионазорати бўлим бошлиги.